Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси ЖЧ-2018да бошқа ўйнамайди
Ads

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Данило ЖЧ-2018 охиригача сафдан чиқди. Бу ҳақда “пентакампионлар” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга қараганда “Манчестер Сити” аъзоси терма жамоанинг кечаги машғулотларида жароҳат олган. Шифокорларнинг сўзларига кўра унинг соғайиб сафга қайтишига қадар ЖЧ-2018 ўз ниҳоясига етади.

Бироқ, шунга қарамай Данило терма жамоа билан бирга қолади.

Эслатиб ўтамиз, Данило ЖЧ-2018да фақатгина Швейцарияга (1:1) қарши баҳсда майдонга тушган.