Бразилиялик футболчи бугун "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади

"Фламенго" ярим ҳимоячиси Рейньер "Реал" футболчисига айланишга яқин турипти.

Мадрид клубининг шифокорлари 17 ёшли футболчини тиббий кўрикдан ўтказиш учун Бразилияга учиб кетишган. Футболчи жума куни тестнинг бир қисмини топшириб бўлган эди.

Маълум бўлишича, 19 январь куни Рейньер вояга етади ва испанияликлар уни расман Мадрид клуби футболчиси сифатида эълон қилишади.

Аввалроқ, жамоалар футболчининг трансфер нархи борасида 30 млн фунтга баҳолашган эди. Ушбу пулларнинг 80% қисми (24 млн фунт) "Фламенго"га, яна 10% қисми (3 млн фунт) футболчининг агенит ва оиласига тўланади.

"Реал" клуби футболчининг ёзда нархи 35 млнга, кейинги йили эса 70 млнга кўтарилиб кетиши мумкин бўлгани учун трансферни тезлаштиришга қарор қилди.

Хабарга кўра, Рейньер "қаймоқранглилар" билан 6,5 йиллик битимга имзо қўяди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!