Брук раҳм қилмоқчи эмас. Кроуфордчи?

  • 12 ноябрь, 2020, 20:11
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

14 ноябрь куни Лас-Вегас шаҳридаги “MGM Grand” аренасида ўрта вазн тоифасининг WБО камари соҳиби Теренс Кроуфорд ва Келл Брук ўзаро тўқнаш келади.

Tecno

Ҳар икки боксчи матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Менга қарши жангда Брукни катта "сюрприз" кутяпти," - деди Кроуфорд.

"Кроуфорд мен каби ўрта вазнли боксчи билан учрашмаган. У ҳеч қачон тўлиқ ўрта вазнда жанг қилмаган. Тайёргарлигим юқори даражада. Шанба куни унга раҳм қилмайман," - деб фикр билдирди Брук.

Бунгача, Кроуфорд 36 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган, 27 та нокаут. Брук 39 та жангда икки марта мағлуб бўлган, 27 та баҳсни муддатидан аввал якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!