Бу борада "Барселона" тенг келадигани йўқ!
"Барселона" расмий YouTube каналида 20 миллион обуначига эга бўлган дунёдаги биринчи клуб бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Кўк-анорранглилар"нинг мазкур ижтимоий тармоқдаги обуначилари сони 20,1 миллиондан ошди. Ушбу канал 2006 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
Қиёслаш учун, "Реал Мадрид"нинг бу платформада 16,3 миллион обуначиси бор. "Атлетико"да эса бу кўрсатич 3,91 миллионни кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг жорий мавсумиида "Барселона" 19 та ўйиндан сўнг 38 очко тўплади. Жамоа турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда Ханс-Дитер Флик шогирдлари "Хетафе" жамоасига қарши ўйнайдилар.
Фикрлар