Бу дарвозабонни олиб хато қилибмиз

“Челси” мутасаддилари асосий дарвозабон сифатида олиб келинган Роберт Санчесдан тезроқ қутилмоқчи.

“Аристократлар” испаниялик голкиперни 25 миллион фунтга сотиб олганди. Дарвозабон билан 2030 йилнинг ярмигача давом этадиган узоқ муддатли шартнома тузилган.

Бош мураббий Маурисио Почеттино қимматбаҳо посбоннинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилгани йўқ.

Айни пайтда 26 ёшли футболчи жароҳатидан тикланишга уриняпти. Санчес 2023 йилнинг декабридан бери майдондан ташқарида юрибди. Унинг ўрнига ўйнаётган Жорже Петрович юқори савияли ҳаракатлари билан мураббийлар штабининг ишончини оқлаб бўлди.

Энди “Челси” раҳбарияти Санчесни сотиб юбориб, унинг учун сарфланган пулни ғазнага қайтармоқчи. Бундан ташқари, лондонликлар ёзда “Реал”дан қайтадиган Кепа Аррисабалага масаласини ҳам ҳал қилиши керак.

“Челси” ҳар икки испаниялик дарвозабонни сотиб юбориб, “Порту”дан Диогу Коштани олиб келишни режалаштиряпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!