Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Бу ЕЧЛда 2007 йилдан буён илк бор содир бўлди

Кубок бу мавсум янги эгасини топади.

Ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалида ўйнаган "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" бу мавсум "Атлетико" ҳамда "РБ Лейпциг" клубларига имкониятни бой беришиб мусобақада чиқиб кетди.

Шу тариқа, сўнгги 13 йилда илк бор ЕЧЛнинг амалдаги финалчилари 1/8 финалда ўз юришларини тўхтатишди.

Бундай ҳолат сўнгги бор 2006/07 йилги мавсумда "Барселона" ва "Арсенал" билан содир бўлган эди. Ўшанда каталонияликлар 1/8 финалда "Ливерпуль"га, "канонирлар" эса ПСВга ютқазиб қўйишган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ