"Бу жамоанинг ўйинида катта ўзгариш бўлишига ишонмайман". Суперлигада бош оғриғи бўлаётган ва "қовун тушириб" қўяётган клуб ёхуд мутахассис тур олдидан

15-18 сентябрь оралиғида Суперлигада 19-тур ўйинлари ташкил қилинади. АГМК – “Пахтакор” ўйини билан бошланадиган тур “Нефтчи” – “Динамо” қарама-қаршилиги орқали ниҳоясига етади.

Бу турда ҳам жиддий беллашувлар ва марказий тўқнашувлар бор. Мутахассис Рашид Ғофуров сайтимиз учун тур олдидан ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

15 сентябрь (пайшанба)

АГМК – “Пахтакор”

- Бирор жамоа ҳақида нимадир дейиш қийин бўляпти. Нега деганда, кутилмаган натижалар учраб қоляпти. АГМКга энди ютади деб ишониб турганингизда уйида кутилмаган мағлубиятларга учраяпти. Ўз-ўзидан “Пахтакор”га қарши учрашувда олмалиқликларда тайёргарлик яхши бўлади. Шундоқ ҳам жамоанинг савияси ҳам гапириб турибди. Ўйлашимча, “Пахтакор”нинг имконияти кўпроқ. Натижага келсак, ким қандай ютишининг менга қизиғи йўқ. Ким ютишини тахмин ҳам қилолмайман. Натижа иккаласига ҳам зарур.

ааааааааааапахта_3

“Олимпик” – “Бунёдкор”

- “Олимпик” клубига кучлироқ деб таъриф берса бўлади. Сабаби, бу жамоа яхши ўйин кўрсатяпти. Энди “Олимпик”дан кўп нарсани кутиш мумкин. Футболчилари ўз ўйинини яна топиб олди ва шаклланиб қолди. “Бунёдкор”да аксинча пасайиш кузатиляпти. Яна мураббий алмашди. Иван Бошковични биринчи ўйини. Келибоқ биринчи ўйиндан Кремл ясаб қўймаса керак. Барибир таркибдаги ўша футболчиларни ўйнатади. “Бунёдкор”дан кейинги учрашувлардан ниманидир кутса бўлади. Лекин биринчи беллашувданоқ ниманидир кутишга ва ўйинида катта ўзгариш бўлишига ишонмайман. “Бунёдкор”га қараганда “Олимпик”нинг қўли баландроқ. Бу жамоа сафидаги ўйинчилар терма жамоа аъзолари. Бир-бирини яхши тушуниб қолишган.

16 сентябрь (жума)

“Навбаҳор” – “Қизилқум”

- “Навбаҳор” чемпионлик учун курашаётган жамоа. “Навбаҳор” очко йўқотиш у ёқда турсин, хато қилишга ҳаққи ҳам йўқ. Бу клуб кўпроқ меҳмонда яхши ўйин кўрсатиб ғалаба қозоняпти. Аммо уйда мухлислар ва мутахассислар кутган ўйинни кўрсата олмаяпти. Ғалабаларга қийинчилик билан эришяпти. Балки босим борлиги учун шунақа бўлиб қолаётгандир. Меҳмондаги ўйинини Наманганда ҳам кўрсатса анча яхши бўлади. Барибир барқарорлик керак-да. “Қизилқум”ни ҳам чеккага суриб бўлмайди. Навоийликлар анча юқорига чиқиб олди. Кетма-кет ғалабалардан кейин ўйин сурати ошди. Қизиқарли ўйин бўлади. Енгил-елпи ўйин қолмаган. Сафарда “Навбаҳор” ютиб келган. Ўз уйида 100 фоиз ғалаба қозонади, демоқчи эмасман, аммо имконияти кўпроқ. Шу боис “Навбаҳор”нинг имконияти 70х30.

нава_1

“Насаф” – “Қўқон-1912”

- “Насаф” биринчи ўринга чиқиб олган. Бунгача улар неча маротаба ютса биринчи ўринга кўтарилиб оладиган вазиятларни қўлдан бой берди. Айниқса, “Навбаҳор” дуранг ўйнаган пайтларда “Насаф” ютадиган бўлса, пешқадамга айланиши керак бўлган бир қатор имкониятларни қўлдан бой берди. Мана, энди улар ҳақиқий маънода биринчи поғонага кўтарилдилар. Менимча, “Насаф” буни қўлдан бой бермаса керак. Айниқса, ўз уйида ўйнайди. Шунинг учун ҳамма мухлис ва мутахассислар “Насаф”нинг ғалабасини тахмин қилаётган бўлса керак. Лекин шуни унутмаслик керак, “Қўқон-1912” иккинчи даврада ҳали ютқазгани йўқ. Фақат дуранг ўйнаб келяпти. Шуни ҳисобга олганда, рақиб ҳам шунчаки таслим бўлмаса керак. “Навбаҳор” сингари “Насаф” ҳам меҳмонда яхши ўйнаяпти. Сафарда босимсиз хотиржам ғалаба қозоняпти. Ўз уйида эса барча бешқўллаб ғалаба қозонади, деб турган вазиятда қовун тушириб қўйяпти.

шер_1

17 сентябрь (шанба)

“Сурхон” – “Локомотив”

- “Сурхон”нинг кейинги ғалабаси шу “Локомотив” билан бўлса керак. Анчадан бери ютмаётганди. Балки кўпчилик “Сурхон”ни кучсиз, муносиб эмас, деган ҳаёлларга боргандир. Аммо жамоани зимдан кузатган кўпчиликни фикрича ўйин борасида ҳеч кимдан кам жойи йўқ экан, ростдан шундай. Яхши шаклланган жамоа. Омад етишмади деб бир-иккита ўйинни айтиш мумкин. Фақат “Сурхон”да жамоани ўз ортидан эргаштирадиган етакчи йўқ. Ўйин борасида муаммоси йўқ, яхши жамоа. Фақат буни ўзи камлик қилади. Барибир етакчи футболчиси бўлганида янада бошқача бўларди. “Сурхон” ҳозир бу ўйини билан ўз ўрнида эмас. Назаримда, бу гал “Сурхон” “Локомотив”ни ютади. Қанақадир шунга ишониб турибман.

18 сентябрь (якшанба)

“Металлург” – “Сўғдиёна”

- “Металлург” яхши жамоа. Исталган рақибга бош оғриғи бўлиши мумкин. “Насаф”, “Навбаҳор” каби жамоалардан сафарда очколар олди. “Пахтакор” билан ҳам деярли бир хил ўйнади. Бу етакчи клубларга чиндан бош оғриғи бўладиган жамоа. Шу сабабли Улуғбек Бақоев жамоасига анча қийин бўладими, дейман-да. “Сўғдиёна”да босим бор, учта фронтда курашяпти. Бу ҳолатда уларга ҳам осон эмас. Тахминимча, дуранг бўлади, кимдир ютиб кетмаса керак.

металлург4_1

“Нефтчи” – “Динамо”

- Менимча, “Истиқлол”да қабул қилса керак. “Нефтчи”ни ўйини шаклланиб қолди ва ўзгарди. “Бунёдкор”га қарши баҳсда ўз ўйинини кўрсатди. Уларда ўйин пайдо бўлган. Фарғоналикларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Ўз майдонида “Динамо”ни қўйиб юборадиган бўлса, бошқа жамоадан умид қилмаса ҳам бўлаверади. Менимча, “Нефтчи” ютса керак. Тўғри, “Динамо” учун ҳам ортга йўл қолмаган. Иккаласи жон сақлаш учун курашяпти. Лекин “Нефтчи”да имконият кўпроқ.      

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Husanov Zuhriddin
15/09/2022 10:56
Navahorga omad