Бу ўйинчини оладиган юз миллион евро тўласин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиялик ҳимоячи Риккардо Калафьорининг Англия чемпионати ғолиби “Арсенал” клубидан кетиш эҳтимоли жуда паст баҳоланмоқда.

Манбага кўра, лондонликлар 24 ёшли ҳимоячини жамоа лойиҳасининг муҳим қисми, деб ҳисоблайди ва ўйинчига таклифлар келаётганига қарамай, уни сотмоқчи эмас.

Фақат 100 миллион евродан юқори таклиф келиб тушган тақдирдагина “Арсенал” музокаралар ҳақида ўйлаб кўриши мумкинлиги айтилмоқда.

Ўтган мавсумда Риккардо Калафьори 36 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!