Бу қизиқ. Мертенс
Ads

Италиянинг “Наполи” клуби ҳужмчиси Дрис Мертенс кеча бўлиб ўтган “Ницца”га қарши УЕФА Чемпионлар лигаси сўнгги саралаш раундининг дастлабки учрашувида рақиб дарвозасини ишғол этди.

Эътиборлиси, ушбу гол 30 ёшли бельгиялик футболчининг неаполликлар сафида иштирок этган сўнгги 15та учрашувидаги 15-голи бўлди.

Маълумот  учун, Мертенс ўтган мавсум “Наполи”нинг тўпурари бўлган эди. Бундан ташқари у ўтган мавсумда Бельгиянинг  энг яхши футболчиси деб топилган.