Бу юлдузларга иш беринг!

Transfermarkt портали эркин агент мақомида юрган ва ўзига янги жамоа қидираётган энг қимматбаҳо футболчилар рейтингини тузди.

Ушбу рўйхатда биринчи қаторда “Манчестер Юнайтед”даги фаолиятини якунлаганидан кейин ўзига янги жамоа топа олмаётган Давид де Хеа қайд этилган.

Рейтингнинг дастлабки ўн қаторидан қуйидаги футболчилар жой олди:

Давид де Хеа (охирги клуби — «Манчестер Юнайтед», € 8 млн).

Жесси Лингард (охирги клуби — «Ноттингем Форест», € 6 млн).

Шека (охирги клуби — «Ренн», € 5 млн).

Анвар Ал-Ғозий (охирги клуби — «Майнц», € 3 млн).

Элдер Кошта (охирги клуби — «Лидс», € 2,8 млн).

Хосе Кампанья (охирги клуби — «Леванте», € 2,5 млн).

Неманья Йович (охирги клуби — «Партизан», € 2 млн).

Сулейман Думбия (охирги клуби — «Анже», € 2 млн).

Санти Мина (охирги клуби — «Сельта», € 2 млн).

Дарко Велковски (охирги клуби — «Ал-Иттифоқ», € 1,8 млн).

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!