Буффон: Имкони бўлганда,
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуиджи Буффон имкони бўлганда, қайси ўйинни қайта ўтказишни исташини айтиб ўтди.

“Мен ўтган йили “Реал”га қарши ва Евро-2012 финалида Испанияга қарши финални қайта ўтишини истаган бўлар эдим. Бу икки ўйин ҳозиргача мени безовта қилиб келади. Биз ўша баҳсларда ўзимизнинг ўйинимизни кўрсата олмаган эдик”, – деб айтиб ўтди Буффон Football Italia хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Буффон ўтган мавсум “Ювентус” сафида “Реал”га қарши кечган финал баҳсида 1:4 ҳисобида, Евро-2012 финалида эса Испанияга 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.