Буффон мавсум якунлангач бутсаларини михга илади

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳамда Италия терма жамоаси собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон жорий мавсум якунлангач катта футболдаги фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда Corriere della Sera нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича 40 ёшли посбон ўзининг айни дамдаги жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб шундай қарорга келган.

Маълумот учун, Буффон жорий мавсум А Серияда жами 13та учрашувда иштирок этган ва шуларнинг 9тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Минбар

Барча блоглар