Бугун 4 нафар боксчимизга мухлислик қиламиз!
Хабарингиз бор, 4-13 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади. IBA ташкилоти шаъфелигида ўтказилаётган ушбу турнирда терма жамоамиз аъзолари ҳам қатнашмоқда. Бугун 4 нафар нафар боксчимизнинг баҳслари ўрин олган. Умматалиев кетма-кет мусобақанинг навбатдаги кунида ҳам рингга кўтарилади.
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Рашиелд Уильямс (Багама ороллари);
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Седрик Белони-Дулиепре (Гаити);
+92 кг: Арман Маханов - Андре Томпсон (IBA-PRO-2);
-86 кг: Акмалжон Исроилов - Роберт Макнулти (Шотландия);
Жанглар Тошкент вақти билан 18:00 да ва иккинчи дастур 22:00 да старт олади. БУ ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Фикрлар