Бугун Абдухолиқовни таркибига қўшиб олган

Бугун Украина Премьер-лигаси 17-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилади. Улардан бири "Рух" ҳамда "Десна" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Ушбу беллашув турнир жадвали нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади. Ғалаба қозонган тақдирда, львовликлар хавфли ҳудуддан узоқлашиш имкониятига эга бўлади. Аксинча, 3 очко "Десна"га насиб қилса, клуб кучли тўртликка кириб олади.

Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да старт олиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар