Бугун Истомин "Президент кубоги"даги юришини бошлайди

Кеча Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида Челленжер таснифига кирувчи "Президент кубоги" турнирига старт берилди.

Илк кунда ёш теннисчимиз Максим Шин Беларусь вакили Эрик Арутюнянга қарши кортга чиқди. Беллашув рақибнинг 6:2, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан поёнига етди.

Бугун Ўзбекистон тенниси афсонаси Денис Истомин мусобақадаги юришини бошлайди. 1/16 финал босқичида унга Ян Бондаревский рақиблик қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!