Бугун "Женоа" ғалаба қозонса, Б Серия хавфидан қутулади

Бугун А Серия 36-турининг бир қатор беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастуридан Элдор Шомуродов тўп тепаётган "Женоа" клубининг ўйини ҳам ўрин олган. 

Генуяликлар ушбу турда "Болонья" майдонига сафар қилади. Мезбонларни мағлуб этишни уддалай олган тақдирда, "гриффонлар" хавфли зонага тушиб кетиш хавфидан деярли қутилиб олади. Сабаби, 18-поғонада бораётган "Беневенто" билан фарқ 5 тани ташкил этиб турибди ва Филиппо Инзаги шогирдлари ушбу турда "Аталанта"га қарши баҳс олиб боради. 

Ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да старт олиши режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шерзодбек Вохидов
12/05/2021 06:49
Yana antenna aylantiramiz KTRK SPORT qayerda deb
Шерзодбек Вохидов
12/05/2021 06:47
Nimaga obermiysilar o‘yinni tushunmadim
&
Турсун Ғани
12/05/2021 06:46
Ғалаба кутиб қоламиз Женоадан. Элдор ҳам гол урса нур устига аъло нур бўларди.