Бугун Клублар ўртасидаги ЖЧ-2016 ғолиби аниқланади
Ads

Бугун Японияда ўтаётган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига якун ясалади. Дастлаб мусобақанинг 3-ўрин учун кечадиган беллашувида Мексиканинг “Америка” жамоаси Колумбиянинг “Атлетико Насьонал” клуби билан куч синашса, ҳал қилувчи финал баҳсда Мадриднинг “Реал” ҳамда Япониянинг “Кашима Антлерс” клублари ўзаро тўқнаш келишди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ-2016
18.12.2016

3-ўрин учун
12:00 “Америка” (Мексика) – “Атлетико Насьонал” (Колумбия)

Финал
15:30 “Реал М” (Испания) – “Кашима Антлерс” (Япония)