Бугун Максимилиан Фомин жамоаси Уммон Султони кубоги финали учун ўйнайди

Бугун Уммон Султони кубогида ярим финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бундан бироз олдин дастлабки финалчи номи маълум бўлди.

“Ал-Сувайқ” – “Оман” жамоалари ўртасидаги ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки ўйин натижасига кўра финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бироздан сўнг, аниқроғи Тошкент вақти билан 22.15 дан бошлаб, ҳамюртимиз Максимилиан Фомин тўп сурадиган “Сахам” жамоаси хамда “Дофар” клублари ўртасидаги иккинчи ярим финал ўйини старт олади. Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда Фомин жамоаси ўз майдонида “Дофар”га имкониятни бой берган эди 0:2.

Уммон Султони кубоги. Ярим финал. Жавоб ўйинлари

“Ал-Сувайқ” – “Оман” 2:0(Биринчи ўйин 0:1)

22.15 “Дофар” – “Сахам”(Биринчи ўйин 2:0)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!