Бугун Осиё кубогига қуръа ташланади

Бугун 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2024 йилги Осиё кубогига қуръа ташланади. Маросим Тошкент вақти билан соат 14:00 да Қатар пояхти Доҳа шаҳрида старт олади.

Жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U23 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган:

1-саватча
Қатар (мусобақа мезбони)
Саудия Арабистони
Ўзбекистон
Япония

2-саватча
Австралия
Корея Республикаси
Ироқ
Ветнам

3-саватча
Таиланд
Иордания
БАА
Қувайт

4-саватча
Малайзия
Тожикистон
Индонезия
Хитой

Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадаси йўлланмасини тақдим этувчи мазкур мусобақа 2024 йилнинг 15-апрелидан 3-майига қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!