Бугун Россияда “ўзбек дербиси” бўлади
Ads

Бугун Россия Премьер-Лигасида 4-турдан ўрин олган “Анжи” хамда “Ростов” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Ушбу қарама-қаршиликни “ўзбек дербиси” деб атаса, ҳам бўлади. Боиси, “Анжи” сафида ҳамюртимиз Вадим Афонин, “Ростов”да эса яна бир футболчимиз – Элдор Шомуродов тўп суради. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 22.00 да старт олади.

Шунингдек, бугун ҳорижда тўп сурадиган бошқа ҳамюртларимиз - Сервер Жепаров, Максимилиан Фоминларнинг жамоалари ҳам ўз ўйинларини ўтказишади.

13.45 “Перлис” – “Паханг”(Максимилиан Фомин)

21.30 “Истиқлол Техрон” – “Истиқлол Хузистон”(Сервер Жепаров)

22.00 “Анжи” – “Ростов”(Вадим Афонин ва Элдор Шомуродов)

Изоҳ: Ўйинлар бошланадиган вақт Тошкент вақти билан кўрсатилган

Минбар

Барча блоглар