Бугун Шомуродов - Роналду дуэли бўлиб ўтиши мумкин

Бугун кучли бешлик чемпионатларида тур учрашувлари давом эттирилади. Жумладан, Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби 30-турдан ўрин олган баҳсни Туринда ўтказади.

Амалдаги чемпион "Ювентус" бу сафар Баллардини шогирдларига қарши майдонга тушади. Кеча мазкур беллашув учун меҳмонларнинг қайдномаси эълон қилинганди. Ҳамюртимиз ушбу ўйинда ҳаракат қилиш имкониятига эга. Аммо рақобатда устун келиш осон бўлмаслиги тайин.

Томонларнинг сўнгги 5 тўқнашувига эътибор берсак, туринликларнинг катта устунлигига гувоҳ бўламиз. Барча мусобақаларда 4 ўйинда "кекса сеньора"нинг қўли баланд келган бўлса, генуяликлар бир марта зафар қучган.

Сўннг баҳс А Серия 11-турига тўғри келади ва унда "Юве" Роналдунинг дубли эвазига ғалабани ўз томонига оғдирган. Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳс Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар