Бугун уч нафар курашчимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди
Ads

Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувларда уч нафар ҳамюртимиз гиламга кўтарилади.

Дастлаб, -57 килограмм вазн тоифасида Нодиржон Сафаров ўз иштирокиини бошласа, -86 кг вазн тоифасида Умиджон Исманов  кубалик Юриески Торребланкага қарши баҳс олиб боради. Шунингдек, -125 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Давит Модзманашвили эронлик Ядоллаҳ Моҳебини синовдан ўтказади.

Эслпатиб ўтамиз, таркибдан Нодиржон Сафаров (57 кг), Ихтиёр Наврўзов (70 кг), Бекзод Абдураҳмонов (74 кг), Умиджон Исманов (86 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг) ҳамда Давид Модзманашвили (125 кг) ўрин олишган. Эркин кураш бўйича терма жамоамизга Олим Ҳикматов ва Александр Недорезовлар устозлик қилишмоқда.