Бугун УЕФА Миллатлар лигасига қуръа ташланади
Брюссель шаҳрида УЕФА Миллатлар лигаси 2026/27 мавсумининг умумий босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Мусобақада қатнашадиган УЕФАга аъзо 54 та терма жамоа тўртта лигага тақсимланган (бунда 2026 йил март ойидаги C ва D лигалари ўртасидаги плей-офф ўйинлари инобатга олинади).
Формат қандай бўлади?
A, B ва C лигаларида: 4 та жамоадан иборат 4 та гуруҳ шакллантирилади. Ҳар бир терма жамоа ўз гуруҳида жами 6 та ўйин (уйда ва сафарда) ўтказади.
D лигасида: 3 та жамоадан иборат 2 та гуруҳ тузилади. Ушбу лига вакиллари жами 4 та ўйин (уйда ва сафарда) ўтказишади.
Фикрлар