Бунақаси тарихда бўлмаган. Ливия Нигерия футболчиларини ташландиқ аэропортда қолдириб кетди
Нигерия терма жамоаси Африка Миллатлари кубоги мусобақаси саралаш турнирида кутилмаган вазиятга тушиб қолди.
Ливиядаги учрашувда қатнашиш учун йўлга чиққан нигерияликлар самолётини бошқа аэропортга йўналтиришди. Бу аэропорт ташландиқ ҳолатда бўлиб, футболчилар 13 соат давомида овқат, сув ва алоқасиз қолиб кетган. Улар самолётда ухлашга мажбур бўлди.
Футболчилар ўйин жойига етиб бориши учун бир неча саот йўл юриши керак эди. Бироқ мезбон томон уларга трансфер воситаси ҳам ажратгани йўқ.
Яқин атрофдаги меҳмонхоналарга нигерияликларга жой беришни ҳам таъқиқлаб қўйишди. Хуллас меҳмон жамоа кўчада қолди.
Нигерия Ливия томонини учрашувни атайин барбод қилишда айбламоқда. Ливияликлар эса бу ҳолатда ўзларини оқлаш учун асос топди. Улар нигерияликлар бир неча кун аввал ўз мамлакатларида Ливия терма жамоасини ёмон кутиб олиб, аэропортда бир неча соат ушлаб турган. Бу ҳолат ана шу ўзига яраша меҳмондорчиликка жавоб бўлганини таъкидлашмоқда.
Фикрлар