Бундеслига етакчиси арзон ҳужумчи олади

 
Бундеслигада карвонбошилик қилаётган "РБ Лейпциг" жамоаси бош мураббийи ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.
 
Бу жамоа "Селтик" ҳужумчичи Мусса Дембелени ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Дембеле жорий мавсум бошланишидан олдин 600 минг евро эвазига "Фулхэм"дан "Селтик"ка ўтганди. Унинг Шотландия чемпиони билан шартномаси 2020 йилга қадар давом этади ва трансфер нархи 3 миллион еврога баҳоланган.
 
Дембеле 13 та учрашувда рақиблар дарвозасига еттита гол киритди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!