
Бундеслигада иккита клуб пешқадам "Бавария"га етиб олди (турнир жадвали)
Бундеслиганинг 21-тур ўйинлари ўз якунига етди. "Бавария" меҳмонда "Боруссия М"га мағлуб бўлиб, пешқадамликни қўлдан чиқаришга яқин келди. "Боруссия" Дортмунд эса "Герта" устидан йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва очколари сонини мюнхенликлар билан тенглаштирди. Кутилмаганда чемпионлик учун курашга қўшилган "Унион Берлин" "Шалке" билан дурангга имзо чекди.
Шу тариқа, Бундселига турнир жадвалининг юқори поғоналарида 3 та клуб бир ҳил очко тўплаган ҳолда боришмоқда.
Comments