"Бунёдкор" бош мураббийи бугун 15 ёшли футболчини майдонга туширди (фото)
Бироз аввал "Бунёдкор" сафарда "Қўқон-1912" билан куч синашди. Унда "қалдирғочлар" кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Аҳамиятлиси, мазкур баҳсда меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович захирадан 15 ёшли футболчи Азиз Тўлқинбековни майдонга туширди. У 2007 йилда таваллуд топган. Бугун Азиз учрашувда 104-рақам остида ҳаракат қилди.
Маълумот ўрнида, "Бунёдкор" айни пайт турнир жадвалида 34 очко 7-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар