“Бунёдкор” бугун Хитой клуби билан ўйнайди
Ads

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун БАА йиғини доирасидаги биринчи назорат учрашувини ўтказади.

“Қалдирғочлар”нинг спарринг рақиби – Хитой суперлигаси вакили “Чунцин Лифан” клуби бўлади, дея маълум қилмоқда клуб матбуот хизмати. 

Ушбу клуб 2017 йилги мавсумда Хитой суперлигасини 10-поғонада якунлаган. Жамоани португалиялик машхур мутахассис Паулу Бенту бошқариб боради.

“Бунёдкор” – “Чунцин Лифан” учрашуви бугун Дубайдаги “Жебел Али” мажмуаси майдонида Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.