
“Бунёдкор” оқ, “Ал-Аҳли” яшил рангли либосда ўйнайди
Осиё Чемпионлар Лигаси “С” гуруҳи 5-турида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли”клубини қабул қилади.
Бир неча дақиқа аввал жамоалар ўртасида митинг бўлиб ўтди. Томонлар қайси рангли формада ўйнашини келишиб олди. Демак, “қалдирғочлар” оқ формада, рақиблар яшил ранг либосда ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” учрашуви эртага, 24 апрель куни пойтахидаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 19:00 да бошланиши кўзда тутилган.
Фикрлар