
"Бунёдкор" тарбияланувчилари Қозоғистондан ғалаба билан қайтишди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 2006 йилда таваллуд топган болалар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда Қозоғистоннинг турли шаҳарларидан ташриф буюрган 9 жамоа қаторида Акмал Рисқуллаев бошқарувидаги "Бунёдкор" тарбияланувчилари ҳам иштирок этишди.
Дастлаб жамоалар 2 гуруҳга бўлинди ва ундаги ўйинлар натижасига кўра гуруҳ ғолиблари финал иштирокчисига айланишди. Ёш қалдирғочлар гуруҳ баҳсларида Олмаотанинг “Феникс” (3:0) ва “Қайрат” (2:1) жамоалари, “Олтой” (3:2) ҳамда Остонанинг “Eagles” (7:0) клубларини мағлуб этиб, финалга йўл олишди.
Бош соврин учун баҳсда уларга мезбонлар – “Аристан” жамоаси рўбаро келди. Ҳал қилувчи баҳсни кўтаринки руҳда ўтказган тарбияланувчиларимиз 4:0 ҳисобида зафар қучишди ва бош совринни қўлга киритишди.
Шу тариқа “Бунёдкор-2006” халқаро майдонда юртимиз шарафини яна бир бор муносиб ҳимоя қилди.
Фикрлар