"Бунёдкор" U16 Барнаулдаги халқаро турнирда муносиб иштирок этди

13-18 августь кунлари 2006 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида Геннадий Смертин халқаро хотира турнири ўтказилди. Учинчи марта ўтказилаётган ушбу турнирда Жанубий Корея, Япония, Россия давлатларидан жамоалар билан бирга Ўзбекистон номидан Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси академияси тарбияланувчилари иштирок этди. 

Айтиш мумкинки, ушбу мусобақада "Бунёдкор" ёшлари муносиб иштирок этиб, тунир сенсацияси деган номга лойиқ топилди. Ўтказилган 5 ўйиндан тўоҳрттасида зафар қучган йигитларимиз, фақатгина турнир ғолиби Москванинг "Динамо" клуби тарбияланувчилари билан дуранг ўйнашди холос. Турнир якунида "Динамо"чилар билан бир хил 13 очко жамғарган ёш "қалдирғочлар" фақатгина тўплар нисбати бўйичагина турнирда иккинчи бўлишига тўғри келди. 

Мусобақа ташкилотчилари томонидан турнирнинг энг яхшилари сифатида эса икки нафар футболчимиз тақдирланди."Энг яхши ҳимоячи" - Ислом Анваров бўлган бўлса, "Энг яхши яримҳимоячи" - Турсунмахамдов Шамсиддин топилди.

Қуйида ушбу жамоа таркиби билан танишинингиз мумкин.

Бош мураббий: Улуғбек Боқиев
Дарвозабонлар
Абдуманнопов Муслимбек Абдуллажанович 03.03.2006 
Каримов Ҳасан Шавкатович 05.07.2006 
Ҳимоячилар
Алиқулов Азизбек Асрорович 08.01.2006 
Анваров Ислом Илҳомович 19.04.2006 
Асроров Аюбхон Акмалхўжаевич 27.06.2006 
Болтаев Отабек Азаматович 21.06.2006 
Каримов Ҳусан Шавкатович 05.07.2006 
Раҳимов Акмаль Зафарович 22.04.2006 
Тўлқинбеков Азизбек Зафарович 10.02.2007 
Яримҳимоячилар
Абдусаматов Абдурахмон Равшанович 01.07.2006 
Азимов Миржалол Мирғиёсович 08.01.2006 
Ахмедов Озод Фахридинович 12.04.2006 
Икромов Абдулҳамид Хуршидович 21.07.2006 
Каххоров Шоҳруҳ Тошмухамеджович 05.08.2006 
Турсунмахамадов Шамсиддин Ғуломович 02.10.2006 
Ҳужумчилар
Жамолиддинов Муслим Садулаевич 06.08.2006 
Исамиддинов Жахангир Жамшерович 30.01.2006 
Исмоилов Абдурахим Абдувахидович 29.03.2006

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!