“Бунёдкор”да 4 нафар янги футболчи шуғулланмоқда
Ads

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси иккинчи давра учрашувларига тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда "қалдирғочлар" расмий сайтида маълум қилинди. 

“Қалдирғочлар” 9-19 июль кунлари Чимён тоғ-ён бағирларидаги “Арчазор” масканида шуғулланишади. Унда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор қаратилади.

Жамоа таркибида бир қатор янги футболчилар бор. Мавсумнинг биринчи ярмини “Қизилқум”да ўтказган Воҳид Шодиев, сўнгги ярим йилда “Шўртан” шарафини ҳимоя қилган Сардор Собирхўжаев, Самрқанднинг “Динамо” жамоасида ижара асосида ўйнаган Жавоҳир Қаҳрамонов ва “Обод” сардори бўлиб тўп тепган Анвар Ғофуров Миржалол Қосимов қўл остида шуғулланишмоқда.