Бускетс Чемпионлар лигасида 100та ўйин ўтказган

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида “Тоттенхэм”га қарши баҳсда иштирок этди.

Эътиборлиси, ушбу учрашув 30 ёшли испаниялик футболчи учун ЕЧЛдаги юбилей 100-ўйин бўлди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 4та гол ва 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Қайд этиш лозимки, Бускетс ушбу натижага эришган "Барселона"нинг еттинчи футболчиси бўлди. Бундан аввал Чемпионлар лигасида Хави, Карлес Пуйоль, Лионель Месси, Андрес Иньеста, Виктор Вальдес ва Жерар Пикелар ҳам 100талик довондан ошишган.