
Бускетс: "Интер Майами" клублар ўртасидаги ЖЧ даражасидаги жамоа эмас"
"Интер Майами" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс клубнинг Жаҳон чемпионатидаги имкониятларини реал баҳолади.
– Аниқки, биз клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган даражада эмасмиз. Лекин барибир гуруҳда кураш олиб борамиз, ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашамиз. Агар омад ёр бўлса, кейинги босқичга чиқишимиз мумкин. Албатта, бу осон бўлмайди, – деди Бускетс DAZN телеканалига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 14 июндан 13 июлгача АҚШда ўтказилади. "Интер Майами" А гуруҳига тушган ва у ерда "Ал-Аҳли" (Миср), "Порту" (Португалия) ва "Палмейрас" (Бразилия) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар