"Бухоро" "Локомотив"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

Олий лиганинг 27-турида “Бухоро” ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг натижани қайд этди.

Бир кунлик тананаффусдан сўнг "Бухоро" аъзолари бугун Тошкент шаҳрида йиғилди ва навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ишқибозларга яхши маълумки, жамоа олий лиганинг навбатдаги турини “Локомотив”га қарши ўтказади. Мазкур учрашув 8 ноябрь куни Тошкентдаги «Локомотив» стадионида соат 16:30да бошланади. Доимгидек, бир кун аввал клубларнинг ёшлари Тошкентдаги “TTYMI” ўйингоҳида ўзаро куч синашишади. Ушбу ўйин соат 14:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!