“Бухоро” ўз сафига “Бунёдкор”га тегишли бўлган футболчини қўшиб олди
Ads

 

Айни дамда ўқув-йиғин машғулотларини Тошкентда ўтказаётган “Бухоро” ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, жорий мавсумнинг биринчи қисмини Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўтказган Жавоҳир Қаҳрамонов эндиликда “Бухоро” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. 21 ёшли футболчи хуқуқий жиҳатдан “Бунёдкор” клубига тегишли ҳисобланади.

Айтиш лозимки, Қаҳрамонов биринчи даврада “Динамо” сафида ёрқин ўйинлари билан қисқа фурсат ичида самарқандлик мухлисларнинг олқишига сазовор бўлганди.