Бухорода 9-май Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлигида Бухорода ташкил этилган турнирда 12та жамоа иштирок этди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

2005 ва 2006 йилларда таваллуд топган ёш футболчилар 4та гуруҳга бўлиндилар. Финалга "Пахтакор"нинг бир йўла икки жамоаси йўл олди. Бахтиёр Нуралиев қўл остидаги жамоа 2006 йилда туғилган укаларини 4:0 ҳисобда мағлубиятга учратди. 3-ўрин учун кечган баҳсда "Бунёдкор" ёшлари пойтахтнинг яна бир жамоаси, БЎСМ-16га имкониятни бой бердилар.

Мусобақада мезбонлардан ташқари Андижон, Учкўприк, Наманган ва Самарқанд вилоятларидан жамоалар иштирок этдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!