“Бёрнли” устози: Гвардиола айтган гапларини қилмаяпти

Англиянинг “Бёрнли” клуби бош мураббийи Шон Дайч “Манчестер Сити”га Хосеп Гвардиола келганидан сўнг у қандай ўзгаргани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Шубҳасиз, “Сити”да яхши жамоа бор. Бироқ энди жамоанинг таркиб тузиш борасидаги талаблари ўзгарди. Энди улар Европадаги энг яхши, балки, жаҳондаги энг яхши футболчиларни сотиб олишмоқда.

Айнан шундай нарсалари “шаҳарликлар”нинг Фергюсон “Манчестер Юнайтед”идан ажратиб туради. Фергининг жамоасида топ футболчилар билан бирга академия тарбияланувчилари ҳам бўлар эди.

Премьер-лигадаги футболчилар учун талаб анча кучайди. Гвардиола “Барселона”да ишлаб юрганида ёшларга имкон берса, футболчи сотиб олишни нима кераги бор деб айтган эди. Бироқ энди у “Сити”да ўзгарди. У энди фақат юлдуз футболчиларни сотиб олмоқда ва академиядан чиққан футболчилар деярли йўқ”, – деб айтиб ўтди Дайч Sky Sports’га берган интервюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!