Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг “Женоа” сафига ўтиши италиялик журналистлар, футбол жамоатчилиги ва кенг мухлислар эътибори марказида бўлиб турибди. Генуяликлар жаҳон футболига бир қатор катта номли ҳужумчиларни етказиб берган бўлса-да, сўнгги йилларда улар айни шу позицияда ҳаракат қилувчи футболчи масаласида қийинчиликка учрамоқда. Жамоанинг неча йиллик ҳужумчиси Горан Пандев аллақачон 37 ёшда. Маттиа Дестро ўтган мавсум 8 та учрашувда майдонга тушиб, бирорта гол уришни уддалай олмади. Итальян ОАВ ичида энг катта обрўга эга бўлган нашрлардан бири ҳисобланган “Calciomercato” сўнгги пайтларда интернет сайтларида Шомуродовнинг “ўзбек Мессиси” дея эътироф этилишига муносабат билдирди.

photo_2020-10-08_15-21-10
“Ушбу лақаб унинг ташқи кўринишини кўрганимиздаёқ, ноўриндек туюлди. Икки футболчи ўртасида жисмоний жиҳатдан ўхшашлик мавжуд эмас.
Шомуродовни техник имкониятлар ва хатти-ҳаракатлари томонидан ҳам аргентиналик футбол юлдузига менгзай олмаймиз. Марказий ҳужумчи позицияси вакили 190 сантиметр бўй ва 90 килограммга яқин вазни билан Леонинг ҳаракатларини такрорлаши қийин масала.
Кўриб турганингиздек, икки ҳужумчи ўртасида ўхшашлик деярли йўқ. Жисмоний жиҳатдан кўришимиз мумкинки, ўзбекистонлик футболчи классик марказий ҳужумчи. У бош билан яхши ҳаракат қила олади. Демак, уни Мессига эмас, кўпроқ Ибрагимовичга ўхшатиш ўринли бўлади.

Football-l-Argentin-Lionel-Messi-remporte-son-6eme-ballon-d-or-un-record
Россияда кўрсатган 3 йиллик ажойиб ўйинлари тарихда қолиб кетди. Энди Европанинг қоқ марказида ўзини кўрсатиши, нималарга қодирлигини исботлаши зарур. А Серия дунёдаги энг чиройли чемпионатлардан бири сифатида уни ўзига тортган бўлиши мумкин. Аммо у шуни ҳам билиб қўйиши лозимки, Апеннин яримороли марказий ҳужумчилар учун анча қийин жой. А Серия кучли ҳужумчиларни жуда кўп маротаба тарбиялаб чиқарган. Аммо катта ном билан ушбу биринчиликка қадам қўйган бир қатор футболчилар тез орада рақобатга дош беролмаганини яхши эслаймиз. Шомуродов рақобат ва қийинчиликлардан қўрқадиган йигит эмас. Унинг ҳужумчилик маҳоратига шубҳа билдиришдан йироқмиз. Аммо уни Мессига солиштирадиган жиҳатлари йўқ. Ўзбекистонлик футболчи кўпроқ Ибрагимовични ёдга солади”.

Ibrahimovic-10-1024x641
Юқорида “Calciomercato”нинг мақоласи тўлиқ таржима шаклида эътиборингизга ҳавола этилди. Биз ҳамюртимизга ишонамиз, уни қўллаб-қувватлаймиз. Уни алқовчи материаллар қатори мана шундай танқидий мақолаларнинг чиқиши ҳам қувонарли. Айниқса, бутун футбол оламида машҳур сайтлардан бири Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига эътибор қаратибдими, демак унда бунга арзийдиган ҳислатлар ҳам бор.
Келинг, очиғини тан олайлик! Юқорида айтилганидек, Элдорни аргентиналик тирик афсонага қиёслаш учун сабаблар жуда кам. Аммо “Calciomercato” тақдим этган вариант - Ибрагимович ҳам топ-классли ҳужумчи. Ва Шомуродов у каби ўйин кўрсата олса, бу биз учун хурсандчиликдан бошқа нарса бўлмайди.

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Юнусов
10/10/2020 00:01
Фернандо Торрес, Ибрагимович эмас. Бир оз адашибсизлар, калциомеркаточилар.
&
Abdulla Qodirov
09/10/2020 07:58
Shomurodov kecha deyarli kozga tashlanmadi. Gol urgani aybini yuvdi jismoniy taraf slabiy bopqobti
Н. М.
09/10/2020 15:31
Уйлангандан кейин ...