Ads

Бундан бироз аввал Англия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Челси" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Лондондаги "Стемфорд Бриж" стадионида кечган беллашувда кучлар тенг келди - 1:1. 25-дақиқада Эден Азар Матео Ковачичнинг узатмасидан сўнг бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва Алиссон қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

Ўйин сўнггида эса захирадан майдонга тушган Дениэль Старриж даҳшатли зарба билан Ариссабалага қўриқлаётган дарвозага тўпни михлаб қўйди ва жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: