"Челси" 52 миллионга "Кристал Пэлас"дан Лакруани сотиб олмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» клуби «Кристал Пэлас» марказий ҳимоячиси Максанс Лакруани сотиб олиш бўйича келишувга эришди.

Франция терма жамоаси аъзоси, 26 ёшли футболчи учун лондонликлар тахминан 52 миллион фунт тўлайди.

Манбаларга кўра, Лакруа бугун «Челси» учун тиббий кўрикдан ўтади. Агар барчаси режага мувофиқ кечса, у клуб билан олти йиллик шартнома имзолайди.

Ўтган мавсумда Лакруа АПЛда 35 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда «Кристал Пэлас» Лакруани «Вольфсбург»дан 18 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!