"Челси" Алехандро Гарначони сотишга тайёр

"Челси" 21 ёшли вингер Алехандро Гарначони сотишга тайёр, деб хабар бермоқда "talkSPORT".

Манбага кўра, Лондон клуби раҳбарияти аргентиналик футболчини 40 миллион фунтга харид қилиш ўзини оқламаганини тан олмоқда.

Гарначо 2025 йил август ойида “Манчестер Юнайтед”дан “Челси”га ўтган эди.

Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 39 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 4 та голли пас берди. Англия Премьер-лигасида эса 22 ўйинда 1 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!