“Челси” Азарга катта маош таклиф қилмоқчи, у эса “Реал”дан таклиф бўлишини кутмоқда
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячи Эден Азарга янги шартнома таклиф қилади. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

Лондонликлар 26 ёшли футболчини клуб тарихидаги энг катта моаш оладиган футболчига айланитишмоқчи. Аниқроғи,  Азарга ҳафтасига 300 минг фунтлик маош тайинлашмоқчи. Бироқ бельгиялик футболчи бу таклифни мавсум сўнггида ўрганиб чиқмоқчи.

Гап шундаки, Азар “Реал”дан таклиф бўлишини кутмоқда, дея ёзади юқорида номи тилга олинган манба. Маълумот учун, Азарнинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.

Минбар

Барча блоглар