Ads

Лондоннинг “Челси” клуби “Боруссия” Мюнхенгладбахда тўп сураётган собиқ ярим ҳимоячиси Торган Азарни яна “Стэмфорд Бриж”га қайтармоқчи.

Bild нашрининг хабар беришича “аристократлар” 25 ёшли бельгиялик футболчи билан боғлиқ вазиятни синчковлик билан кузатиб боришмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Азарларнинг кичиги билан “Ливерпуль” жиддий музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Торган Азар “Боруссия М” сафига 2015 йил 8 млн евро эвазига айнан “Челси”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 19та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt талқини бўйича унинг нархи 38 млн еврони ташкил этади.