"Челси" Фекир учун "Бавария" билан рақобатлашишга тайёр

Лондоннинг "Челси" клуби ҳам "Лион" ярим ҳимоячиси Набиль Фекир учун кураш олиб бормоқчи.

Paris United нашрининг маълум қилишича “аристократлар” 25 ёшли франциялик футболчи учун “Лион”га роппа-роса 60 млн евро тўлашга тайёр. Улар Фекирни жамоадан кетиши кутилаётган Эден Азарга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фекир учун “Бавария” ҳам жиддий кураш бошлагани, “Лион” ҳам агар ушбу футболчи амалдаги шартномасини узайтиришни хоҳламаса, уни сотиб юборишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Фекир жорий мавсум “Лион” сафида 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!