"Челси" ҳимоячиси учун АПЛнинг икки жамоаси курашмоқда

CHERY AUTO

"Челси" ҳимоячиси Аксель Дисаси фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоаси сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда. 

Tecno

Манба маълумотига кўра, франциялик футболчининг хизматларига айни вақтда "Вулверхэмптон" ва "Кристал Пэлас" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. "Аристократлар" Акселни 26 миллион евролик таклиф тушса сотишга тайёр. Шунингдек, Лондон клуби футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага беришга ҳам рози. 

27 ёшли ҳимоячининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 15 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Дисаси лондонликлар сафида 2023 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 61 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол киритди ва 2 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!