
“Челси” икки ўйинчини жўнатиб юборди
“Челси” раҳбарияти истеъдодли ёш футболчилар асосий таркибга кира олмаслигини инобатга олиб, ўйин амалиётига эга бўлиши ва тажриба тўплаши учун ижарага юбориши одатий ҳол ҳисобланади.
“Аристократлар” бу гал Франциянинг “Страсбург” жамоасига яна икки ёш ўйинчини жўнатди. 19 ёшли дарвозабон Майн Пендерс ва 18 ёшли ҳужумкор футболчи Кендри Паес Лига 1 ўйинларида ўзини кўрсатиши талаб этилади.
“Челси” бельгиялик голкиперни бир йил аввал “Генк”дан 20 миллион еврога трансфер қилиб, ўтган мавсум шу жамоанинг ўзида ижарада қолдирган эди.
Лондонликлар Паесни шу ёш Эквадорнинг “Индепендьенте” клубидан 10 миллион еврога харид қилди. Ёш ўйинчи Европа футболига мослашиши учун Франция чемпионатига жўнатилди.
Комментарии