“Челси” жорий мавсум ЕЧЛда дарвоза устуни ва тўсинини нишонга олиш бўйича “пешқадам”

  • 15 Mar 12:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Лондоннинг “Челси” клуби футболчилари “Барселона”га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг икки баҳсида рақиблари дарвозаси тўсини ва устунини 4 марта “нишонга олишди”.

InStat нашрининг маълум қилишича “аристократлар” жорий мавсум бу кўрсатгич борасида ЕЧЛда иштирок этган ҳар қандай жамоани “ортда қолдиришди”. Бу борада «Реал», «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» 2-ўринни эгаллаб туришибди. Улар ҳисобида бундай зарбалар 4тани ташкил этади.

Футболчилар орасида эса “Челси” ярим ҳимоячиси Виллиан етакчилик қилмоқда. Бразилиялик футболчининг 3та зарбаси дарвоза устуни ва тўсинига теккан.

Comments

You must be logged in to commet!