"Челси" катта нархга суперўйинчи оляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Кристал Пэлас» жамоасининг марказий ярим ҳимоячиси Адам Уортон яқин кунларда «Челси» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда собиқ футбол агенти, ҳозирда журналист сифатида фаолият юритаётган Жон Хэрриотт маълум қилган.

Унинг маълумотига кўра, лондонлик «аристократлар» 86 миллион евро эвазига Адам Уортон трансфери бўйича келишувга яқин турибди. Ишончли манбаларга таяниб айтишича, футболчининг ўзи ҳам «Челси»га ўтишни истаяпти, чунки у катта амбицияга эга клубда ўйнашни мақсад қилган.

Шу билан бирга, «Кристал Пэлас» ва «Челси» ҳимоячи Аксель Дисаси трансфери бўйича ҳам музокара олиб бормоқда. Бу битим 23 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Бироқ клублар ўртасидаги ушбу келишув Адам Уортон бўйича музокараларга боғлиқ эмаслиги таъкидланмоқда.

Ўтган мавсумда Адам Уортон барча мусобақаларни ҳисобга олганда 53 та ўйинда майдонга тушди, бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва етти марта голли пас муаллифига айланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!