“Челси” легионеридан воз кечишга тайёр
Журналист Низар Кинселла хабарига кўра, бразилиялик ярим ҳимоячи Андрей Сантос ёзда “Челси”дан кетиши кутиляпти. Клуб раҳбарияти ҳам бундай эҳтимолни инкор этмаяпти.
Бироқ, “Челси” ҳали ҳам Сантоснинг иқтидорини юқори баҳолайди ва шу боис легионерни кетишга мажбур қилмайдию Фақат футболчининг ўзи кетиш истагини билдирган тақдирдагина трансферни кўриб чиқади.
Сантос 2023 йили “Васко да Гама”дан 12 ярим миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Европага келганидан кейин ижара асосида Англиянинг “Ноттингем Форест” ва Франциянинг “Страсбург” клубларида ижарада ўйнаб, тажриба оширди.
Ўтган мавсумда 22 ёшли ярим ҳимоячи “Челси” сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “аристократлар” билан шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.

Фикрлар